ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. 15 июль куни соат 05:44да Юнусобод туманида 14 ёшли М.Б. шифохонага ётқизилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.
Қизни кундузи қуёш урган, аммо ўша вақтда у ноҳушликни ҳис қилмаган. Эрталаб эса қиз ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушидан кетган ва яқинлари уни шифохонага олиб боришган.
Аномал иссиқлик сабаб ИИББ фуқароларни эҳтиёткорликка ва қуёшнинг тўғридан-тўғри тушишидан сақланишга чақиради.