ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли бўлган Saudi Aramco нефт компанияси ЛУКОЙЛ билан Ўзбекистонда ҳамкорликнийўлга қўйиш истиқболлари билан қизиқмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
Саудия компанияси, хусусан Ўзбекистонда иккита газ конида Лукойл билан ҳамкорликни ривожлантиришни йўлга қўйиш имкониятини ўрганмоқда.
Ўз навбатида Лукойл ҳам Saudi Aramco билан ўзининг халқаро лойиҳалари доирасида, шунингдек изланишлар янги технологиялар яратиш борасида ҳамкорлик қилиш имкониятини ўрганаётганини маълум қилди.
Икки йирик компания вакиллари Россия ва Саудия Арабистонининг илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси мажлисида учрашиб, ўзаро таклифлар билан алмашишди. Музокаралар июнь ойининг бошида Москвада бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Saudi Aramco дунёнинг энг йирик нефт компаниясидир. 2018 йил якуни бўйича компания даромади 111 миллиард долларни ташкил қилди. Ушбу кўрсатгич Apple, Google ва ExxonMobil компаниялари даромадларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам – улардан ортиқ.