Самарқандда пиёниста эркаклар рўйхати тузилди

© Ilya VarlamovСотрудник милиции в Узбекистане
Сотрудник милиции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда барча ичувчи эрлар рўйхатга олинди. Энди улар алкоголга тобеликдан мажбурий даволанади.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Самарқандда доимий алкогол истеъмол қилувчи эркаклар рўйхати тузилди. Энди улар мажбурий даволашдан ўтиши керак бўлади.

Бу ҳақида журналистларга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раҳбари ўринбосари Мукаррам Нурматова хабар қилди.

“Биз пиёниста эркакларнинг рўйхатини тузишга мажбур бўлдик, чунки улар кеча-кундуз ичкилик ичиб, жамиятга фақат зиён етказади. Бизнинг ниятимиз шуки, эркаклар ичкилик ичиб, аёлларимиз билан жанжал қилмасинлар. Шу мақсадда рўйхатдагиларни мажбурлаб шифохоналарга жўнатдик. Даволансинлар, бошқалар каби бир қирда, бир сирда яшасинлар…”, - деди Нурматова.   

Эслатиб ўтамиз, бир неча ой олдин  Самарқанд вилояти булунғур туманида доимий алкогол ичувчи эр хотинига оғир жароҳат етказилган ва у касалхонага ётқизилган эди. Ўшанда ушбу вазият билан вилоят хотин – қизлар қўмитаси шуғулланиб, Самарқанддаги барча пиёниста эркакларни рўйхатга олишни ва уларни назорат қилиб боришни ваъда берган эди.

Янгиликлар лентаси
0