ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 16 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,14 сўмга кўтарилиб, 8 584,50 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 45,52 сўмга ошди ва 9 673,87 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 1,82 сўмга кўтарилди ва 136,34 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.