Қозоғистонда ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди

© TengrinewsДТП в Жамбылской области
ДТП в Жамбылской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Олма-ота – Екатеринбург” трассасидаги содир бўлган мудҳиш ЙТҲ жойида олинган фотосуратлар эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Қозоғистонда содир бўлган мудҳиш ЙТҲда бир нафар Ўзбекистон фуқароси ва икки нафар полициячи қурбон бўлди, ТИВ хабарига асосан.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ағдарилган автобусни Spark ҳайдовчиси сиққан – ЙТҲ тафсилотлари

Кеча 13 июл куни “Олма-ота – Екатеринбург” трассасининг 380-километрида SsangYong автомобили ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этган ва бир неча киши жароҳатланган эди.

Айни дамда автомобил ичида 6 нафар Ўзбекистон фуқкаролари бўлганлиги ва улардан бири қурбон бўлгани Ўзбекистон ТИВ томонидан ҳам тасдиқланди.

Маълум бўлишича автомобил ичида Жамбил вилояти Мойинкум тумани ИИБнинг икки нафар ходими ва 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Қозоғистон ОАВлари хабарига кўра ушбу ЙТҲ миграция қонунчилигини бузган фуқароларини рамийлаштириш учун олиб кетилаётганда содир бўлган.

Айни дамда Қозоғистон ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан ЖКнинг “Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”  банди бўйича текширув ўтказилмоқда.

© TenrginewsДТП в Жамбылской области
Қозоғистонда ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Жамбылской области
Янгиликлар лентаси
0