Швейцариялик спортчи Байкал кўлини 60 кунда сузиб ўтмоқчи

Oбуна бўлиш
Эрнст Бромайс Байкал кўлининг жануби-шарқий қирғоқлари  бўйлаб 800 километр масофани сузиб ўтишга қарор қилди.

Швейцариялик спортчи Эрнст Бромайс Байкал кўлининг жануби-шарқий қирғоқлари  бўйлаб 800 километр масофани сузиб ўтишга қарор қилди.

Шундай йўл билан экстремал спортчи Ер шаридаги сув манбаалари муаммосига жамоатчилик  фикрини қаратмоқчи.

Маълумки, олимлар яқин йиллар ичида инсоният ичимлик суви муаммосига дуч келади деб башорат қилишган. Байкал кўли эса дунёдаги энг йирик чучук сув ҳавзаси ҳисобланади.

Бромайс 24 соат тўхтовсиз сузмайди. У кун давомида қирғоқ бўйлаб сузиб, тунлари қирғоқда ухлайди. Сузиш 60 кундан кейин Нижнеангарск шаҳрида якунланади.

Маълумот учун, Байкал кўли Сибир тоғлигида жойлашган Ер юзидаги энг катта ва энг чуқур чучук сув ҳавзасидир. Байкал кўлида Россия ичимлик суви заҳираларининг 90 %и дунё ичимлик суви заҳираларинин 20% жойлашган. 

Янгиликлар лентаси
0