Путинни ҳақоратлаган журналист уйига шарманда тахтаси илинди

© Facebook / Giorgi GabuniaГрузинский телеведущий Георгий Габуния
Грузинский телеведущий Георгий Габуния - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тахтачада "Бу уйда жаҳлдор тўнка Георгий ин қурган" деб ёзилган бўлган. У бинода бир неча кун давомида илинган ҳолатда турган

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Тбилисида Россия президенти Владимир Путинни ҳақоратлаган "Рустави 2" журналисти Георгий Габуний уйига шармандалар тахтачаси илинди, деб хабар қилди "КП".

Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
У эркак эмас - Рамзан Қодиров Путинни ҳақорат қилган журналист ҳақида

Тахтачада "Бу уйда жаҳлдор тўнка Георгий ин қурган" деб ёзилган эди. У бинода бир неча кун давомида илинган ҳолда турган.

Хонадон аҳолиси сўзларига кўра, телебошловчи қилиқлари мунтазам равишда унга қарши митинглар кўтарилишига сабаб бўлмоқда.

"Георгий шу боис ҳам ўзига қўриқчи ёллаган. Иккита девдай йигит бу тўнкани лифтгача кузатиб, кутиб олишмоқда", - деб ҳикоя қилади Георгийнинг ота-онасига қўшни яшайдиган Ваха.

Эркакнинг сўзларига кўра, Габуний мамлакатда қўриқчи билан юрадиган ягона журналист. У илгарилари мутлақо бошқача бўлган, деб қўшимча қилади Ваха.

"Мактабдан кейин Италияга ўқишга кетди, таътил вақтлари келарди, кетарди. Умуман улар ёпиқ оила. Ҳаммаси шундан кейин бошланган. Бири бўлмаса, иккинчи бирор ҳодисага аралашиб юради", - дейди эркак.

Оила таниши шунингдек, можаро марказида қолган журналистнинг ота-онаси бирдан камгап бўлиб қолишганини айтган.

Акция протеста в Грузии у телеканала Рустави2 - Sputnik Ўзбекистон
Грузия телеканали бошловчиси Путинни ҳақорат қилганидан сўнг фавқулодда митинг бошланди

"Энди одамларнинг кўзларига қарашга уялишаётган бўлса керак", - дея тахмин қилади Ваха.

Эслатиб ўтамиз, Грузиядаги "Рустави2" телеканали бошловчиси илгарироқ эфирда 1 дақиқа давомида Россия президенти Владимир Путинни ва унинг марҳум ота-онасини ҳақорат қилган эди.

Ушбу воқеадан бир неча соат ўтиб телеканал атрофида фавқулодда митинг тўпланди. Журналист хатти-ҳаракатидан норози бўлган одамлар уни ишдан ҳайдашни ва умуман ушбу телеканални ёпишни талаб қила бошлашди.

"Рустави2" телеканали Грузиянинг собиқ президенти Саакашвили етакчилик қилган "Ягона миллий ҳаракат" партиясига тегишли бўлган. Айни дамда партия барча йўналишларда инқирозга учраган бўлса-да, унинг айрим вакиллари ҳалиям провокациялар уюштиришга уринишларини тўхтатмаган. Путинни ҳақорат қилган журналист Георгий Габуния - Саакашвили давридан қолган фитначи, десак адашмаймиз.  

Икки ҳафта олдин Россия парламенти делегациясининг Тбилисига ташрифи вақтида пойтахт кўчаларида Россияга қарши митинглар бўлиб ўтган эди. Ушбу митинглар Грузия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланмаса-да, уларга барҳам бериш учун ҳам жиддий чоралар кўрилмаганди. Шу сабаб Россия ҳукумати Грузияга сайёҳлар юборишни чеклашни маъқул кўрди.

Россия Давлат Думаси ҳукуматга Грузияга нисбатан санкциялар қўллаш мақсадга мувофиқлигини тавсия этди. Путин "грузин халқига ҳурмат туфайли" Тбилисига қарши санкциялар қўллашга қаршилигини билдирди. Россия етакчиси шунингдек, уни ҳақорат қилган журналистга қарши жиноий иш қўзғатилишини қўллаб-қувватламади.

Путин грузиялик журналист ҳақоратига жавобан нима деди >>>

Янгиликлар лентаси
0