Москва вилоятида йирик ёнғин: жабрланганлар бор

© RTСтрашный пожар на ТЭЦ в подмосковных Мытищах - видео
Страшный пожар на ТЭЦ в подмосковных Мытищах - видео - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилоятининг Митиши шаҳри ҳудудида жойлашган ИЭМ-27 аланга олмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Москва вилоятининг Митиши шаҳри ҳудудида жойлашган Иссиқлик электр маркази-27да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Дастлабки хабарларга кўра, ёнғин оқибатида 8 киши жароҳатланган, 6 киши эса тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Олов 200 метр квадратни қамраб олган ва унинг баландлиги 50 метрни ташкил этади. Вазиятни Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ўз назоратига олган.

Ёнғинни бартараф қилиш учун барча кучлар ишлар солинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0