Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев 10 июль куни Москвада савдо, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масаларини муҳокама қилади. Шубҳасиз, икки давлатнинг ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон ҳарбий қудрати дунёда 48-чи ўринда бўлиб, Марказий Осиёда мудофаа соҳасида энг етакчи давлат ҳисобланади. Бироқ минтақада вазият мураккаб, қўшни Афғонистонда уруш давом этмоқда. Турли ҳисоб-китобларга қараганда, терорчи-жангарилар сафида бир ярим мингга яқин ўзбекистонликлар бор. Афғон наркотрафиги ҳам ўсиб бормоқда, наркосавдогарлар йилига 30 миллиард долларга яқин маблағ Марказий Осиё давлатларида терроризм ва диний экстремизмни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.
Бунга қарши республика мудофаа харажатлари ЯИМнинг 4 фоизигача ёки 1,5 миллиард долларга кўпаяди ва Ўзбекистон Россия билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда.
Россиядан Ўзбекистонга ҳарбий техникани етказиб берилиши сезиларли даражада кўпайиши кутилмоқда. 12 та битим кучга кирди, улар бўйича яқинда Тошкент янги Су-30СМ қирувчилар, Ми-35М жанговар вертолётлар, БТР-82А бронетранспортерлар ва радиоалоқа мажмуаларини олади.
Биринчи босқичда Россия икки йил давомида Ўзбекистонга 12 дона Ми-35М вертолётларини етказиб беради. Бундан ташқари, Тошкент Москвага МиГ-29 қирувчи самолётлар паркини модернизация қилиш учун буюртмани юборади.
Муваффақиятли танлов
Бундан аввал Sputnik Россия томонидан Ўзбекистонга ўндан ортиқ Ми-35 русумли жанговар вертолёти ички нархларида етказиб берилиши бўйича шартнома имзонлангани ҳақида хабар берганди. 2016 йилдан бери Ўзбекистон ОДКБ ва Божхона иттифоқи ҳудудидан ташқаридаги бундай имтиёзга эга бўлган МДҲнинг ягона давлати ҳисобланади.
Тошкент 4++ авлод Су-30СМ қирувчиларни Россия давлат экспорт кредити ҳисобига сотиб олмоқчи. Ерда парвозларни таъминлаш воситалари, эҳтиёт қисмлар, ўқ-дори, учиш ва муҳандис-техник ходимларини ўқитиш масаласи шартномага киритиш режалаштирилган.
"Сопка-2" радиоалоқа мажмуаси ҳаво ҳаракатини бошқариш ва уни назорат қилиш учун мўлжалланган. Бу мажмуа ҳар қандай об-ҳаво шароитида ишлаши мумкин.
Қайта қуроллаш истиқболлари
Ўзбекистон Россиянинг ўқув-жанговар Як-130 самолётига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу самолёт Марказий Осиё давлатларида катта талабга эга, ундан Россия, Бангладеш, Беларус, Лаос, Мьянмада мувафаққиятли фойдаланилмоқда. Эҳтимол, Тошкент ҳам бу йўналишда тегишли шартнома тайёрламоқда.
Бу самолётнинг тактик-техник хусусиятлари: максимал учиш баландлиги – 12,5 минг метр, тезлиги – 1050 км/соат, учиш узоқлиги – 1850 кмгача. Самолёт турли бошқарувдаги ракеталар билан қуролланиши мумкин. Шунингдек, ҳарбий-техникавий ҳамкорлигининг бошқа истиқболли йўналишлари мавжуд.
Шубҳасиз, эски қадрдон иккита янги дўстдан афзал. Бунинг тасдиғи – 2017 йил 17 апрелда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Шартнома имзоланган.