Саакашвили нафақахўр аёлнинг қўлини синдирди (видео) – ОАВ

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПресс-конференция Михаила Саакашвили во Львове
Пресс-конференция Михаила Саакашвили во Львове - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина ОАВлари Грузиянинг собиқ президенти Одессадаги суд биноси ёнида тўполон келтириб чақарганини хабар қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Грузиянинг собиқ президенти ва Украинанинг Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Одесса суди биноси ёнидаги тўполон вақтида нафақахўр аёлнинг қўлини синдирди.

Odessit.ua порталининг хабар қилишича, Саакашвили ўзининг тарафдорлари билан шаҳар ҳокими Геннадий Труханов томонидан “Краян” заводини ноқонуний сотиб олиш иши бўйича ҳукм ўқиб эшиттирилаётган суд биноси ёнида пикет уюштирган.

Саакашвили Путиннинг унга Украина паспорти қайтарилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди

Намойиш вақтида Саакашвили ҳоким соқчилари билан муштлашиб, кекса аёлни урган. Нашрнинг ёзишича, аёл йиқилиб тушган ва қўлини синдириб олган. Шундан сўнг жабрланувчи шифохонага олиб кетилган.

Украинанинг “24 канал”и ҳам собиқ губернатор иштирокида тўполон содир бўлганини хабар қилди, бироқ хабарда жабрланган кекса аёл ҳақида сўз бормаган.

Одессанинг Timer нашрининг ёзишича, кекса аёлнинг қўли синган, аммо муаллиф бу кўнгилсизлик Саакашвили билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлганини қайд этмаган. Хабарда намойишчилардан бири кекса аёлни туртиб юборгани ва аёл жароҳат олгани таъкидланган.

Михаил Саакашвили Грузияни 2013 йилда тарк этган. Грузияда унга нисбатан қатор жиноий ишлар қўзғатилган ва улардан баъзилари бўйича сиртдан қамоқ жазолари тайинланган.

2015 йил баҳорида Пётр Порошенко Саакашвилига Украина фуқаролигини бериб, уни Одесса вилояти губернатори этиб тайинлаган. Аммо Саакашвили вилоятни ривожлантириш бўйича ваъдаларни бажармагани ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада ёмонлаштириб юборгани учун Порошенко уни 2016 йил ноябрь ойидаёқ уни лавозимидан озод қилган. Бу ҳам етмагандек уни Украина фуқаролигидан ҳам маҳрум қилган.

Владимир Зеленский ҳокимият тепасига келгандан сўнг унга Украина фуқаролигини қайтариб берди. Май ойининг охирида Украинага қайтган Саакашвили Олий раданинг навбатдан ташқари сайловларида иштирок этишини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0