Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаБольше и качественней: Мирзиёев раскритиковал отечественный автопром
Больше и качественней: Мирзиёев раскритиковал отечественный автопром - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 10 июль куни суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Вакцинация  - Sputnik Ўзбекистон
Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланди

Йиғилишда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекциясини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан ислоҳ қилиш масаласи муҳокама этилди. 

“Соҳага назоратчи эмас, илғор ва замонавий стандартларни жорий этадиган, барча иштирокчилар ўртасида чинакам рақобат муҳитини яратиб, суғурта бозорини ривожлантирадиган тузилма керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шу боис ушбу инспекцияни тугатиб, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этиш таклиф қилинди. Мутасаддиларга суғурта соҳасини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, 2022 йилгача аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти ҳажмини 3 баравар, соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини эса 2 баравар ошириш вазифаси қўйилди.

Аввало, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғуртага ишончини ошириш зарурлиги таъкидланди. Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ва ҳужжатларини қисқартириш, суғурта ҳодисасини адолатли баҳолаш ва тўловларни тезкор тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси топширилди. 

Суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш юзасидан топшириқлар берилди. Жумладан, суғурта компанияларининг лизинг фаолияти билан шуғулланишини рағбатлантириш ва лизинг хизматлари бўйича солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш вазифалари белгиланди.

Вакцинация от гриппа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланади

Иқтисодиёт тармоқларини суғурта хизматлари билан қамраб олиш муҳимлиги қайд этилди. Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини суғурталаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан субсидиялаш механизмларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди. 

Миллий суғурта компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқишини таъминлаш, илғор корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш орқали халқаро рейтинглар олиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгиланди. 

Суғурта соҳасида замонавий кадрлар тайёрлаш, мутахассисларни нуфузли хорижий билим юртларида ўқитиш ва етакчи компанияларда малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

“Мамлакатимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий қилиш ҳақида сўз борар экан, давлатимиз раҳбари бунга пухта тайёргарлик кўриш, тиббий хизматларнинг минимал ижтимоий пакетини шакллантириш кераклигини таъкидлади”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0