“Доллар операцияси”: Қозоғистонга нақд валюта олиб чиқмоқчи бўлган фуқаролар тўхтатилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКупюры американских долларов.
Купюры американских долларов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятидаги божхона постлари орқали 30 минг АҚШ долларидан ортиқ нақд хорижий валюталарни олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

ТОШКЕНТ, 10 июл – Sputnik. Тошкент вилоятида жойлашган божхона постлари орқали 30 минг АҚШ долларидан ортиқ нақд хорижий валюталарни олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Инспектор Гаи остановил для проверки автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда ЙХҲБ инспекторини калтаклаган фуқаро қўлга олинди

Хабарда айтилишича, “Ғишткўприк” чегара божхона постидан қўшни мамлакатга пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаро Х.Д. божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда эгнидаги курткасининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди.

Ушбу пост ходимларида шубҳа уйғотган яна бир фуқаро Р.Э. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда эгнидаги шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 10 000 АҚШ долларини яширганлиги фош қилинди.

"“Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун пиёда ҳолда кириб келган фуқаро И.Д.нинг ноқонуний харакатларига чек қўйилди. Ушбу шахс холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, эгнидаги шимининг чўнтагида оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 6600 АҚШ долларини яширганлиги аниқланди", - дейилган хабарда.

“Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатга ўтиш мақсадида ушбу постга кириб келган фуқаро К.О. бошқарувидаги “Volvo fh 13.460” русумли юк автоулови божхона  кўригидан ўтказилганда, автомашина кабинасида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 3500 АҚШ доллари яширилгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0