ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Россия Украина шарқидаги можарони ҳал қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, лекин таклифни дипломатик йўллар орқали амалга ошириш керак, дея маълум қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
“Балки, гап жиддий таклиф тўғрисида кетганида, у аввало дипломатик йўллар орқали билдирилади, Facebook орқали эмас. Лекин биз Минск келишувларини маъқуллаган Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бажаришга ёрдам берадиган аниқ таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз” – дея Сергей Лавров сўзларидан иқтибос келтиради RT.
8 июль куни Зеленский Путинга Минскда Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш учун янги шаклда АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Франция етакчилари иштирокида учрашув ўтказишни таклиф қилганди.