Бухоро шаҳрида Bukhara City мажмуаси қурилади

Oбуна бўлиш
Бухоро шаҳрининг белгиланган ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда Bukhara City замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилинади.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Бухоро шаҳрида Bukhara City замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Проект здания  МДЦ Ташкент Сити - Sputnik Ўзбекистон
Tashkent City᾽да Марказий Осиёдаги энг баланд бино қурилиши бошланди

Қарорга мувофиқ, Бухоро шаҳрининг белгиланган ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда Bukhara Cityзамонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилинади.

Қарорга кўра, Bukhara City ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилди.

Мазкур мажмуани барпо этиш жараёнида зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши таркиби тасдиқланди.

Мажмуа ҳудудида музей, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун “Экспомарказ”, бизнес маркази, кинотеатр, театр, кутубхона, банклар, офислар, турар жой бинолари ва бошқа замонавий объектларни жойлаштиришга устиворлик берилади.

Янгиликлар лентаси
0