Бугун Самарқандда биринчи МДҲ  туристик ярмаркаси бошланади

© Михаил ГенисСамарканд, мавзолей Гур Эмир (Тамерлана)
Самарканд, мавзолей Гур Эмир (Тамерлана) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда биринчи МДҲ  туристик ярмаркаси - икки кун давомида (9-10 июль) бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Бугун Самарқандда илк бор МДҲ  давлатларнинг биринчи туристик ярмаркаси бошланди, деб хабар қилмоқда  Sputnik мухбири.

Тадбирнинг асосий мақсади – МДҲ мамлакатлари ўртасида қўшма туризм лойиҳаларни сонини орттириш, “ҳамкорлик ва аҳил қўшничилик” руҳини қўллаб-қувватлашдир,- дейилган расмий хабарда.

Шу билан бирга, мазкур тадбир дастури “МДҲ давлатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақирувлар ва имкониятлар” деб номланган Ҳалқаро илмий-амалий семинарни ҳам ўз ичига олади.

Бухара, старый город - Sputnik Ўзбекистон
Йил бошидан буён Ўзбекистонга қанча турист келди

Тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МДҲ Ижро қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Туристик ярмаркада тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳукумат органлари, дипломатик корпуслар вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, туристик бизнес вакиллари, шунингдек, маҳаллий ва чет эл ОАВ вакиллари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ туризм кенгашининг олдинги мажлиси 2018 йилнинг 10-11 августида Душанбеда бўлиб ўтган эди. Ушбу кенгаш  чоғида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси навбатдаг мажлисни Самарқандда ўтказишни таклиф қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0