ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Тошкентнинг Лайлитугун кўчасида содир бўлган ЙТҲда бирваракайига 4та автомобиль шикастланди деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Банклардан бирига тегишли бўлган Damas хизмат автомобили катта тезликда ҳаракатланаётиб йўлдан қайрилиб олиш учун тўхтаган Ravon Nexia автомобилни кўриб қолади ва кескин ўнг томонга бурайди.
Кескин манёвр натижасида Автомобил йўлдан чиқиб ариққа тушиб кетади ва йўл четида турган Spark автомобилига бориб урилади. Spark эса нарироқда турган Nexiaга бориб урилади.
Воқеа жойига етиб келган ЙПХ инспекторлари бирламчи кўрикдан сўнг ушбу тўрт автомобилларнинг барчаси йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганини қайд этишди:
Damas - тезликни оширган, масофа сақламаган;
Ravon Nexia – рухсат берилмаган жойда қайрилиб олмоқчи бўлган;
Йўл четида турган Spark ва Nexia – тротуарда парковка қилинган бўлган.
Айни дамда ЙПХ инспеткторлари ушбу ҳодисада айбдорни аниқлашмоқда.