Қозоғистонлик полвон учинчи марта Гиннес китобига кириши мумкин

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЗабивание гвоздей голыми руками
Забивание гвоздей голыми руками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўп карра жаҳон чемпиони Цирулников ҳаммани лол қолдирди. У 1 дақиқа 48 сонияда қўли билан 10 дона товани мих билан тахтага қоқиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Қозоғистонлик полвон Сергей Цирулников қўли билан михни тахтага қоқиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Унинг бу ютуғи Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин.

Кўп карра жаҳон чемпиони Цирулников бу сафар ҳам ҳаммани лол қолдирди. У 1 дақиқа 48 сонияда қўли билан 10 дона товани мих билан тахтага қоқиб қўйди.

Бундан олдинги рекорд россиялик спортчига тегишли бўлган, у бу вазифани икки дақиқада амалга оширганди.

Илгарироқ, Петропавловск шаҳрида пойтахт кунига бағишланган тантанада Цирулников бир қўли билан одамни кўтариш бўйича рекорд ўрнатганди. У вазни 105 кило бўлган одамни етти марта кўтарди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Сергей Цырульников (@sergei030485)

Цирулниковнинг иккита - михларни боғлаш ва 180 тонналик вагон билан тепловозни тортиш бўйича рекорди Гиннес китобида ёзилган.

Янгиликлар лентаси
0