Самарқанддаги оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди

Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятида 24 нафар маҳаллий фуқаролар ўзлаштирилган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун оролчага дарёни кечиб ўтишган. Аммо, сув сатҳи кўтарилганлиги туфайли оролдан яшаш пунктига қайтиш имкони бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида бир гуруҳ фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.

ФВВ хабарига кўра, 2019 йилнинг 4 июль куни соат Самарқанд вилояти вазирлик навбатчилик хизматига телефон орқали Тойлоқ тумани “Зарафшон” маҳалласи “Мирзаполвон” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳ.А. мурожаат қилиб ёрдам сўраган.

Сотрудники МЧС Узбекистана вызволили корову из колодца - Sputnik Ўзбекистон
Термизда чуқурга тушиб кетган сигир қутқарилди – фото

Маълум бўлишича, 3 июль куни Зарафшон маҳалласи Мирзаполвон қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида жойлашган, ўзлаштирилган ер майдонида деҳқончилик қилиш учун оролчага 24 нафар маҳаллий фуқаролар дарёни кечиб ўтишган. Аммо, сув сатҳи кўтарилганлиги туфайли оролдан яшаш пунктига қайтиш имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида жами 4 нафар ҳарбий хизматчи ва 6 нафар қутқарувчилар зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришган.

Хабарда маълум қилинишича, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида оролчада қолиб кетган 24 нафар фуқаролар тан жароҳатисиз махсус кичик хажмли кемада қирғоққа олиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0