Қозоғистонда йиғилган Ravon Nexia R3 тақдимоти бўлиб ўтди

© Олег Спивак / Kursiv.kzПредставлен первый Ravon Nexia R3, собранный в Казахстане
Представлен первый Ravon Nexia R3, собранный в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилда Қозоғистонда 16 мингта Ravon R3 автомобилларини чиқариш режалаштирилган. Шуларнинг 6 мингтаси ички бозор, 10 мингтаси эса экспорт учун, хусусан, Россия учун мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 4 июл – Sputnik. Олмаотада Қозоғистонда йиғилган Ravon Nexia R3 тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар қилди.

“Биз ўз маҳсулотимиз, шу жумладан, Ravon’нинг сифатига кафолат берамиз. Умид қиламанки, истеъмолчилар мамнун бўлади. Биз бу воқеани узоқ кутгандик ва фақат шу модель билан кифояланиб қолмоқчи эмасмиз. Келажакда Қозоғистонда йиғилган бошқа моделлар ҳам тақдим этилади”, — деди “Группа компаний Allur Auto” АЖ президенти Оксана Холстина

Ravon R2 - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan номи ўзгарди

UzAuto Motors бошқарувчи директори Александр Сахабов Қозоғистон бозоридаги ҳамкорлик бошида дистрибьюторлар билан иш олиб борилгани, эндиликда Қозоғистонда Ravon русумидаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилганидан хурсанд эканлигини қайд этди.

Ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилишича, 2019 йилда Қозоғистонда 16 мингта Ravon R3 автомобилларини чиқариш режалаштирилган. Шуларнинг 6 мингтаси ички бозор, 10 мингтаси эса экспорт учун, хусусан, Россия учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида UZAUTO Motors (GM Uzbekistan) Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводига Nexia R3 автомобилларини йирик узелли йиғиш учун SKD ҳолида ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолида экспорт қилишни йўлга қўйган эди.

Янгиликлар лентаси
0