Ўзбекистон U-16 терма жамоаси “CAFA U-16 championship-2019” мусобақасида иштирок этади

© Sputnik / Alexey Kudenko / Медиабанкка ўтишФутбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Азамат Абдураимов шогирдлари учун Тожикистондаги мусобақа бўлажак саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтиб беради.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Жорий йилнинг 26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси бўлиб ўтади.

ЎФАнинг маълум қилишича, мазкур мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг ўсмирлар терма жамоалари иштирок этишади. 

Маълумки, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ташкил этиладиган Осиё чемпионати 2020 саралаш баҳсларида қатнашади. Шу тариқа Азамат Абдураимов шогирдлари учун Тожикистондаги мусобақа бўлажак саралаш ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтиб беради.

Қуйида “CAFA U-16 championship-2019” тақвими келтирилган.

1-тур

26 июль (жума)

Ўзбекистон – Тожикистон

Қирғизистон – Эрон

Афғонистон – Туркманистон

2-тур

27 июль (шанба)

Тожикистон – Туркманистон

Афғонистон – Қирғизистон

Ўзбекистон – Эрон

3-тур

29 июль (душанба)

Туркманистон – Ўзбекистон

Эрон – Афғонистон

Тожикистон – Қирғизистон

4-тур

30 июль (сешанба)

Қирғизистон – Туркманистон

Эрон – Тожикистон

Афғонистон – Ўзбекистон

5-тур

1 август (пайшанба)

Туркманистон – Эрон

Ўзбекистон – Қирғизистон

Тожикистон – Афғонистон

Янгиликлар лентаси
0