2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси Чили ва Аргентина аҳолиси қуёшнинг тўла тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлишди. Бошқалар эса мазкур ноёб ҳодисани тўғридан-тўғри эфир орқали кузатиш имконига эга бўлишди.
Қуёш тутилиши Тинч океани устида Москва вақти билан соат 22:23да (Тошкент вақти билан 00:23да) бошланди. Қуёш тутилиши 4 дақиқаю 33 сония давом этди.
Қуёш тутилиши қисман Эквадор, Бразилия, Уругвай ва Парагвай, шунингдек, Тинч океанининг айрим оролларида кузатилди.
Қуёш тутилиши - Қуёшнинг ой гардиши билан тўсилиши натижасида содир бўладиган ҳодиса. Ой ўз ҳаракати давомида Ер билан Қуёш орасидан ўтаётиб, маълум пайтларда Қуёш юзасини тўсиб қўяди ва Ой сояси Ернинг маълум ҳудудига тушади. Ўша жойда Қуёшнинг тўла тутилиши кузатилади ва атроф қоронғилашади. Қолган жойларда тутилиш қисман кузатилади.
Sputnik Ўзбекистон мазкур ноёб табиат ҳодисаси акс этган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола қилади.