Россия, Хитой ва Европа долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечмоқда

© Sputnik / Руслан КривобокСтодолларовые купюры
Стодолларовые купюры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва ва Пекин 2014 йил декабрь ўзида миллий валюталарга ўтиш қарорига келди. Шу вақтдан бошлаб, рублда тўғридан-тўғри савдо қилиш ҳақида битим кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Россия ва Хитой миллий валютада тўлов ўтказиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни қабул қилди. Европа Вашингтон санкцияларни четлаб ўтиш ва долларсиз Эрон билан савдо қилиш имкониятини берадиган INSTEX механизмини ишга туширмоқда.

Рубли и юани - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Хитой долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечди - ОАВ

Америка пул бирлигидан воз кечиш тобора аниқ йўналишга эга бўлмоқда - бу ҳақда РИА Новости материал тайёрлади.

Долларни ўлдириш

Бир йил олдин Бутунжаҳон банки иқтисодчилари жаҳонда дедолларизация жараёни ишга туширилгани ва уни тўхтатиб бўлмаслигини айтишганди. Таҳлилчилар ўша вақтда: Россия ҳисоб-китоб қилишда, биринчи навбатда йирик савдо шериги - Хитой билан долларда воз кечиши мумкин.

Москва ва Пекин 2014 йил декабрь ўзида миллий валюталарга ўтиш қарорига келди. Шу вақтдан бошлаб, АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ банклари иштирокисиз тўғридан-тўғри рублда савдо қилиш ҳақида битим кучга кирди.

Ҳозирча рубл улушига 10 фоизга тўғри келмоқда. Бироқ яқин йилларда бу кўрсаткич беш бараварга кўпайтирилади. Июнь ойи бошида Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Антон Силуанов ва Хитой халқ банки раиси И Ган янги тўлов тизимини яратиш тўғрисида битимни имзолашди. Бу SWIFT тизими, Россия ва Хитой ўртасида шлюз ҳисобланади.

SWIFT – халқаро банклараро молиявий маълумотларни жўнатиш тизими ҳисобланади. Россия тизимига, Молия хабарларини жўнатиш тизими 1 июнь ҳолатига Россиянинг 398 та корхонаси ва банки, шунингдек Беларус Белгазпромбанк уланди.

Хитойда CIPS тизими мавжуд, Россия Марказий банки март ойидаги маълумотига кўра, унга бир нечта банклар уланди.

Доллары - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ долларни девальвацияга тайёрламоқда

Тахминларга кўра, миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш тизими шу йил якунига қадар ишга туширилади ва биринчи навбатда йирик Россия нефтгаз, қишлоқ хўжалик компанияларини қамраб олади.   

Вашингтон иқтисодий санкциялари кучайиши хавфи туфайли Москва ва Пекин бу жараённи тезлаштиришмоқда. Ўтган йилнинг ўзида конгрессга 10 та қонун лойиҳаси тақдим этилди – давлат облигацияларида инвестицияларга чекловдан SWIFT тизимдан давлат банкларини узишгача.

SWIFT тизимида транзакцияларнинг 42 фоизи долларда амалга оширилиши туфайли бу Вашингтоннинг кучли қуролидир. Бу тизимдан воз кечиш Россия иқтисодиётида жиддий муаммолар – капитал кетишидан рубл курси пасайиши ва кредит ставкаларини ортишигача юзага келиши мумкин.

Financial Times газетаси ёзишича, Вашингтон кескинлиги Россия ва Хитойни “америка валютаси мустаҳкамлиги”ни текширишга ундамоқда ва бу ёмон якунлаши мумкин.

Янги тўлов механизми нафақат санция босимидан ишонарли ҳимоя қилади, балки долларни асосий захира валютаси сифатидаги мақомини шубҳа остига олиши мумкин.   

INSTEX таҳдиди

Европанинг АҚШдан боғлиқлиги кучсизланмоқда. Вашингтон санкциялари таҳдидига қарамасан, ЕИ мамлакатлари Эрондан нефт сотиб олишни давом этмоқда. Тўловлар долларда эмас, еврода амалга оширилмоқда.    

Европаликлар Америка чекловларини INSTEX молиявий транзакциялар механизми ёрдамида амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бу тизимни ишга туширилиши ҳақида ўтган ҳафтада Буюк Британия, Франция ва Германия маълум қилганди.  

28 июндан бошлаб бу механизм ЕИ барча мамлакатлари учун очилди, яқин келажакда бошқа давлатлар компаниялари ҳам фойдаланиши мумкин.

INSTEX (Instrument in Support of Trade Exchanges) – Эрон ва ЕИ компаниялари ўртасида пул ўтказмасдан товар алмашиш имкониятини берадиган тўлов воситачи-тизим ҳисобланади.

Алексей Зубец - Sputnik Ўзбекистон
Долларни нима кутмоқда ва нега ҳамма олтин харид қилмоқда – эксперт фикри

Теҳрон келгусида нефт ва бошқа товарларни Европага етказиб беришни давом эттириши мумкин. Булар учун пулларни INSTEX Эрон банкларига эмас, балки Эронга маҳсулотларни экспорт қилувчи Европа компанияларига жўнатади.

Ҳозирга дори-дармон, тиббиёт асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида гап кетмоқда. Вақт ўтиши билан маҳсулотлар турлари кўпаяди. INSTEXни ишга туширишга ўтган йилдан бериш тайёргарлик кўрилди. Кузатувчилар дарҳол Бреттон-Вуд конференцияси вақтидан бери долларга биринчи жиддий таҳдид бўлганини айтишди.

INSTEX АҚШнинг жаҳон иқтисодий тартибини назорат қилиш истагига зарба беради, ахир нафақат Европа “доллардан холи” бўлиши мумкин -  балки Оқ уй санкция режимига риоя қилишни истамаган ҳар қандай давлат бўлиши мумкин.

Ажаб эмас, Вашингтон санкциялар билан таҳдид қилган ҳолда европаликларни бу лойиҳадан воз кечишга мажбур қилишга ҳаракат қилмоқда.

Bloomberg АҚШ Молия вазири ўринбосари Сигал Манделкер хатига асосан баён этилишича, “INSTEX алоқадор бўлган расмий шахслар”, АҚШнинг моливий тизимидан чиқариб юборилади.

Янгиликлар лентаси
0