Мирзиёев “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунни имзолади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишИнформационные технологии
Информационные технологии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.

Биринчи июлдан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

Қонун билан Ҳукумат ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Шахсга доир маълумотлар давлат бошқаруви органларига бепул берилади. Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Жисмоний шахснинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.

Қонун 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0