ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистонда аномал иссиқлик сабабли йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўловчи” АЖ хабар қилди.
“Самарқанд - Бухоро, Бухоро - Хива каби темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди. Бунга сабаб эса Республикамизда кузатилаётган аномал иссиқлик ҳисобланади”, - дейилади хабарда.
Хабарда “Ўзтемирйўловчи” АЖ раҳбарияти ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннадорчилик билдириши ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраши қайд этилган.
Аномал жазирама! 2019 йилда қандай об-ҳаво кузатилади - олимлар прогнозлари