ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Ушбу ҳафта ўртасидан Ўзбекистондаги аномал иссиқни ёмғир ва момақалдироқ эгаллайди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Чоршанба кунидан бошлаб жазирама ўрнини кескин равишда ёмғир ва чақмоқлар эгаллайди, бугун ҳам ўзбекистонликлар 45 даража иссиққа бардош беришлари керак бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ рўй беради. Ҳаво ҳарорати +28 - +33 даража пасаяди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ҳарорати пасая бошлайди – кундузги соатларда +33 − +38 даражани ташкил этади.
Аммо жазирама кунлар чекиниши вақтинчалик - дам олиш кунларига келиб ҳаво ҳарорати яна кўтарилади ва кундузи +40 даражани ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда июнь ойи ўрталарида ҳаво ҳарорати кескин ўзгарган ва кечаси 15 даражагача тушган эди.