ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Тошкентда фирибгарлик содир этган фуқаролар қўлга олинди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, М.Улуғбек туманида яшовчи 62 ёшли Н.С. ва 46 ёшли З.И. исмли аёллар 2019 йилнинг 7 январь куни Мирзо Улуғбек тумани Асака маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 36 ёшли М.А.га Америка Қўшма Штатларига бориш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган
Ўз хизматлари учун ундан 17 670 долларни олган ва пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
“Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Н.С. ва З.И.лар қўлга олинган”, - дейилади хабарда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.