Дональд Трамп АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сонини сезиларли қисқартириши ва у ерда разведка бўлинмаларини қолдириши ҳақида баёнот қилди.
Америкашунос-сиёсатшунос Дмитрий Михеев 4-5 йил муқаддам америкаликлар ўз ҳарбий контингентини қисқартириш ваъдасини берганида, улар бу келишувни бузиб, ҳатто ҳарбийлар сонини 14 минг нафаргача оширганликларини эслатди.
"АҚШ Афғонистонда умрбод ўрнашиш ниятида. Контингентни "разведка" ёки "ёрдамчи" деб аташ эса - фактларни усталик билан хоҳлаган томонга буриш - яъни сиёсий сохталаштириш масаласидир", - дейди эксперт.
Михеев шунингдек, Афғонистондан кетиш ҳақида гапирган Трамп, аслида қолаётгани ва у ерда учта асосий базалар фаолият юритишлари учун етарли контингент қолдираётганига эътибор қаратади.
"Бундан келиб чиқадики, Трамп ўз баёнотларига қарамай, ўзидан анча олдин бошланган сиёсатни давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси АҚШнинг у ерда қолиш ва ўз базаларини қўллаб-қувватлаш режаси билан чамбарчас боғлиқдир", - деб қайд этади сиёсатшунос.
Эксперт изоҳини тўлиқ Sputnik радиоси подкастида тинглашингиз мумкин.