ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш вилоятда сел хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди.
Вазирлик хабарига кўра, 2019 йилнинг 3 июль куни Тошкент, Жиззах, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - вазирлик хабарида.
Бироз аввал Ўзбекистонда аномал иссиқлик сабабли йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгилангани хабар қилинган эди.