ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини Туркияга етказиб бериш ишлари 10 кун ичида бошланади. Бу ҳақда Японияда ўтказилган G20 саммитида Туркия президенти Режеп Тойиб Эрдўғон маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
У Анкара бу масала Вашингтон билан ҳал қилишига умид билдирди. АҚШ бир вақтнинг ўзида Россиядан С-400 ва АҚШдан F-35 қирувчиларини етказиб берилиши мумкин эмас деб ҳисоблаганди.
“Биз ҳозирча санкциялар ҳақида ҳеч нарса эшитмадик. Бу масала бу ердаги музокаралар ёки Трамп билан бўлиб ўтган телефон сўзлашувларда юзага чиқмади”, - Туркия етакчисининг сўзларини келтиради NTV телеканали.
Бундан аввал, Туркия президенти Россиядан С-400 сотиб олиш келишуви “бутунлай ёпилгани”ни айтганди.
Трамп Осака шаҳрида ўтказилган G20 саммитида АҚШ Туркияга Россиядан зенит ракета тизимлари етказиб берилишига қарши санкцияларни киритмаслигини маълум қилганди.