Санкт-Петербургда 15 ёшли ўқувчи ўзбекистонликни пичоқлаб ўлдирди

CC0 / pixabay / Нож в руке
Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лесколово қишлоғида жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси ўлдирилганини тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Санкт-Петербургда жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Р. ўлдирилганини тасдиқланди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Маълум қилинишича, мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси Ленинград вилояти тергов органларининг расмий маълумоти асосида 2019 йил 28 июнь куни Всеволожск тумани Лесколово қишлоғида жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Р. ўлдирилганини тасдиқлади.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Тулада ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди

“Жиноят қидирув ходимлари томонидан 29-июнь куни мазкур жиноятни содир этишда гумонланувчи Санкт-Петербурглик 15-ёшли мактаб ўқувчиси қўлга олинган”, - дейилади хабарда.

Бош консулхона томонидан вазият назоратга олинган ҳамда тергов органлари билан алоқа ўрнатилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологод вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган. +7-965-029-41-49.

Янгиликлар лентаси
0