ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Иркутскдаги “Китай-город” номли бозорда ишлаётган мигрантлар сув тошқинидан зарар кўрганлар учун буюм жамлашга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда телеграм-канал Mash.
Ушбу видеони суратга олган киши айтишига қараганда бозорда ишлаётган хорижийликлар бир дақиқа ичида автомобил ичини буюмлар билан тўлдириб ташлашган.
“Китай-город”га келиб сув тошқинидан зарар кўрганларга ёрдам беришни сўрадим. Қасам ичманки, бир дақиқа ичида улар мошинани ичини кийимлар ва пойабзал билан тўлдириб ташлашди. Ҳамма ёрдам бераяпти. Бизда хорижийликлар ёмон деб кўп эшитамиз, лекин мана уарнинг ҳақиқий инсоний юзи. Сизларга катта раҳмат йигитлар!”, - дейди видеони суратга олган киши.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунларида Иркутскда кучли сув тошқини содир бўлиб 4200 уйни сув босган, юзлаб одамдар бошпанасиз қолган, беш киши қурбон бўлган эди. Якшанба куни бу ерга Россия президенти Владимир Путин ҳам етиб келган эди.