Шавкат Мирзиёев ёшларни табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев со Днем независимости
Шавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев со Днем независимости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёшлар куни муносабати билан айтилган байрам табригида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ёшлар учун амал қилаётган лойиҳаларни санаб ўтди.

ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ёш авлодни Ёшлар куни байрами билан табриклади.

“Қадрли фарзандларим! Сиз, азиз ўғил-қизларимни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни юртимизда кенг нишонланаётган Ёшлар куни билан чин қалбимдан табриклайман”, - дейилган хабарда.

Президент табрик сўзида илиқ тилаклар билан бир қаторда, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ёшлар учун амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида айтиб ўтилган.

Президент, хусусан, бош вазир ва ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби” иш бошлаганини қайд этган.

Молодые люди танцуют  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "Ёшлар куни"ни кенг нишонланади

Шунингдек, ёш бизнесменлар учун ташкил қилинган “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Хусусан ушбу жамғарма томонидан бугунги кунга қадар 692 миллиард 400 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб, 25 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани, республикамиз бўйича 125 та “Ёшлар меҳнат гузари”, 19 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази фойдаланишга топширилгани қайд этилган.

Ундан ташқари ёшлар учун ташкил қилинаётган “Темурбеклар мактаби”, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари” каби янги намунадаги таълим масканлари замон талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаётгани ҳам санаб ўтилган.

Президент табригининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0