Дубай амирининг рафиқаси йирик миқдордаги пул билан Германияга қочиб кетди - ОАВ

© Twitter / HH Sheikh MohammedМахина Ганиева и премьер-министр ОАЭ, эмир Дубая Мохаммед ибн Рашид Аль Мактум
Махина Ганиева и премьер-министр ОАЭ, эмир Дубая Мохаммед ибн Рашид Аль Мактум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айрим маълумотларга кўра, бош вазир Германия ҳукуматига унга рафиқаси ва болаларини топшириш талаби билан мурожаат этган, аммо рад жавобини олган.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Британиянинг Sun таблоиди БАА бош вазирининг рафиқаси, Дубай Амирлиги ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг рафиқаси мамлакатдан йирик миқдордаги пул билан қочгани ҳақида хабар берди.

Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Дубай ҳукумати 2021 йилдан қоғоз ҳужжатлардан тўлиқ воз кечади

Нашр маълумотига кўра, малика Хайя бин ал-Ҳусайн февраль ойидан буён оммага кўриниш бермаган. Хабарда айтилишича, у 11 яшар қизи ва етти яшар ўғли билан Германияга қочган ва у ердан бошпана сўраган, сўнгра ажрашиш учун ариза берган.

Малика ўзи билан 31 миллион фунт стерлинг (39 миллион долларга яқин) пулни олиб кетганлиги хабар қилинмоқда.

Ушбу қочиш БАА ва Германия ўртасида дипломатик инқирозни келтириб чиқарди, деб таъкидламоқда Sun нашри.

Айрим маълумотларга кўра, бош вазир Германия ҳукуматига унга рафиқаси ва болаларини топшириш талаби билан мурожаат этган, аммо рад жавобини олган.

Илгарироқ Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти БААдан Дубай ҳукмдорининг қизи 32 яшар малика Латифа бин Муҳаммад Ал Махтумнинг қаердалигини ошкор қилишни талаб қилган эди. Ташкилот маълумотларига кўра, у мамлакатни тарк этишга ҳаракат қилган, аммо аёлни қўлга олишган ва ортга қайтаришган. БАА ҳукумати маликанинг куч билан ушлаб турилгани ҳақидаги хабарларни рад этганлар.

Янгиликлар лентаси
0