Тошкентдаги уч қаватли транспорт боғламаси сентябрда топширилиши маълум бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йўл ва кўприклар транспортларнинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаб, тирбандликни бартараф этади

ТОШКЕНТ, 28 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида транспорт боғламаси қурилиши ишларини томоша қилди.

Мазкур транспорт боғламаси лойиҳаси ўтган йил 1 июнь куни маъқулланган эди. Бугун бу ердаги ишлар якуний босқичга кирган. 

Автобусы, купленные у китайской компании Zhengzhou Yutong Bus - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россияни бешта янги автобус йўналишлари боғлайди

Иншоот муҳандислик ечимига кўра ноёб бўлиб, уч қаватдан иборат. Оҳангарон шоссеси бўйлаб умумий узунлиги 502 метр туннел, Махтумқули кўчаси бўйлаб 411 метрлик эстакада, чорраҳанинг ҳалқа қисмида ҳар бири 29 метрлик иккита йўл ўтказгич қурилмоқда. 

Бу йўл ва кўприклар транспортларнинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаб, тирбандликни бартараф этади. Уни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Шу ерда Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши бўйича ҳам маълумот берилди. Умумий узунлиги 52 километрдан зиёд бўлган мазкур йўл беш босқичда қурилади. Бугунги кунда "Дўстлик" метросидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўналиш барпо этилмоқда.

"Шаҳар аҳолисининг кўп қисми ва пойтахтимизга келганлар жамоат транспортидан фойдаланади. Лекин ҳозирча тўла қулайлик таъминланмаган. Одамларнинг норозилиги шундан. Мана, қанча уйлар қуриляпти, шаҳар ривожланяпти, яна ривожланади. Шуларни инобатга олиб, шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак", - деди Мирзиёев. 

Давлат раҳбари ушбу ер усти линиясини Тошкент метрополитени ва автобуслар йўналишлари билан оқилона интеграциялаш, юкламадан келиб чиқиб аҳолига қулайликларни ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0