Москвада нафақадаги онахонни ўта заҳарли ўргимчак чақди

CC0 / K. Korlevic / Latrodectus tredecimguttatus femaleПаук-каракурт
Паук-каракурт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада нафақадаги аёлни хавфли “қорақурт” номли ўргимчак чақди.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Москвада нафақадаги аёлни ўта хавфли “қорақурт” ўргимчак чақди. Склифосовский номидаги шифохонада аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

Скорпион - Sputnik Ўзбекистон
Бразилияда чақалоқ заҳарли чаён етти марта чаққандан кейин омон қолди

Ҳодиса 26 июнь кечқурун содир бўлди. 37 ёшли эркак хонани тозалаётган бўлган. У  64 ёшли онага диванда ўтириб туришни айтади. Тўсатдан кишининг оёғига катталиги 1,5 сантиметр бўлган ўргимчак сакраб тушади. Эркак уни силтайди, ўргимчак онасини оёғига тушиб, уни чақади.

Ўғилнинг сўзларига кўра, онанинг оёқи шу заҳоти “шишиб кетади”. Уй эгаси ўргимчакни вилка ёрдамида тутиб, шиша идишга солади.

Кейинчалик токсикология бўлими шифокорлари бу “қорақурт” ўргимчаги эканлигини тасдиқлашди.

Эркакнинг сўзларига кўра, юқори қаватда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ёки онаси сотиб олган узум билан бирга уйда ўргимчак пайдо бўлган бўлиши мумкин.

Жабрланган аёл шифохона ётқизилди, шишишни йўқотиш учун керакли муолажалар қилинди.

“Қорақурт” ўргимчаги ўта хавфли заҳарли ўргимчак ҳисобланади, у Марказий Осиё - Қирғизистон, Қозоғистон, Калмикия, Астрахан вилояти, Эрон, Афғонистон, Ўрта ер денгизи қирғоқлари, Шимолий Африка, Жанубий Европа, Россия ва Украина жанубида учрайди.

Ўргимчак безовта қилинмаса, у одам ва ҳайвонларга ҳужум қилмайди. Унинг заҳри дарҳол таъсир қилади: одамларда қайноқ оғриқ пайдо бўлиб, 10-15 дақиқада бутун бадан бўйлаб тарқайди.

Янгиликлар лентаси
0