ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Чимкентда оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Хабарда айтилишича, намойишчилар Nur Otan партияси маҳаллий офиси олдида тўпланиб, партия байроғини юлиб ташлашди.
“Чимкентдаги партия филиали белгиланган иш тартибида ишлаб турибди. Ким намойишга чиққан ва бунга боғлиқ масалалар билан тегишли органлар шуғуллансин. Ҳозирда бу одамлар филиалда йўқ. Байроқ масаласида иш қўзғатилмади. Агар қонун бузилган бўлса, ҳуқуқ тартибот ходимлари бу билан шуғуллансин”, - деди Nur Otan матбуот котиби Максим Споткай.
Намойиш давомида ўнлаб одамлар Арис портлашидан кейин уларга товон пуллари тўланиши ва шаҳарда уй-жой тақдим этилиши ҳақида талабларни баланд овозга бақиришди.
Аҳоли нима талаб қилмоқда
Сешанба куни одамар “Бекжан” бозори ва “Оқ масжид” олдидаги йўлни тўсиб қўйишди. Улар Чимкент ва Туркистон вилояти ҳокимлари билан учрашувни талаб қилишди.
Шаҳар раҳбари Ғабидулла Абдрахимов ва вилоят ҳокими Умирзак Шукеев намойишчилар олдига чиқди. Одамлар Арис порлашларидан сўнг уларга товон пулларини тўлаш ва Чимкентда уларга уй ажратишни талабларни айтишди. Айрим кишилар Арисга қайтишни истамаётгани, у ерда портлаш қайтарилиши ва радиациядан қўрқаётганини билдиришди.
“Провокаторларга қулоқ солманглар! Арисда ҳеч қандай радиация йўқ. Сизларга яқин вақтларда Арисда уйлар қуриб берилади. Эртага биз шаҳарга киришга йўл берамиз. Албатта юз берган ҳолат – фалокат, қийинчиликларингизни тушунаман. Аммо биз сизлар билан, бутун мамлакат сизлар билан, қўлдан келганича ёрдам бераяпмиз. Бутун халқ, бутун Қозоғистон сизларга ёрдам бермоқда. Ўқ-дориларни у ерда олиб кетамиз, ҳарбийлар ҳозир шаҳарни тозаламоқда. Улар кундузи ва кечаси ишлашмоқда”, - деди ҳоким Умирзак Шукеев.
Ижтимоий тармоқларда Чимкент шаҳридаги Аль-Форобий майдонида беш юзга яқин киши тўплангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
“Митингда сўроқ қилинган одамлар Арисда истиқомат қилмайди”, - деб ёзди вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Сакен Калкаманов ўзининг саҳифасида.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Арис фожиаси
24 июнь куни эрталаб Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.
Таъкидланишича, фожиа оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Хусусан, шаҳарда истиқомат қилган фуқаро, унинг машинасига снаряд келиб тушди ва ҳарбий хизматчилар Нурлан Ахметов ва Бауиржон Алимбеков.
Фалокат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. 165 киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилди, 89 киши шифохонага ётқизилди, улардан 15 нафари жонлантириш бўлимида. Шаҳар аҳоли эвакуация қилинди.