Бўғирсоқлар қуёшда “қовурилди”: бу видео интернет фойдаланувчиларини кулдирди

© Sputnik / Анатолий УстиненкоАрхивное фото приготовления баурсаков
Архивное фото приготовления баурсаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуёш иссиқлигида қайнаган ёғда бўғирсоқ қовурилиши акс этган видео интернетда кенг тарқалди.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда қуёш иссиқлигида ерга қўйилган қозонда миллий пишириқ - бўғирсоқ қовурилиши акс этган видео пайдо бўлди.

Бу видео Қозоғистонда тасвирга олингани айтилмоқда. У ерда иссиқлик 60 даражага етган экан.

Қозоғистонликлар бу “қуёшли бўғирсоқлар” видео интернет фойдаланувчиларни анча хурсанд қилди.

Қизирлорда вилоятида ҳаво ҳарорати шу ёзда 40 даражадан юқори кўтарилмади, бу видео фейк деб айтиш мумкин.

Aigul Kustabaeva “Нега одамлар бўлмайдиган нарсани тасвирга олишган?”, - деб ёзган.

“Тухум майли, лекин ёғ қайнаши – бу ошиб ўтди”, - деб ёзди exstrima.

Қуёшда қизиган ерда бўғирсоқ қувирса бўладими? Бу савол билан Sputnik Қозоғистон мухбири бўғирсоқларни пишириш бўйича ҳақиқий уста Қизилорда истиқомат қилувчи кўп фарзандли аёл Бекзада Альжановага мурожаат қилди.  

“Бутун умрим давомида мен етти ўғил ва неваларимга тонна бўғирсоқ қовурган бўлсам керак. Бу ерда ёқ шунчали иссиши эмас, балки тутун чиқадиган даражада кучли қайнаши керак. Бўғирсоқларни тўғри қовуришни биладиган уй бекалари яхши билади, қозон ва ёғ етарли даражада қизиганлигини аниқлаш учун қозонга гугурт чўпи ташланади. Агар у ёниб кетса, демак, ёғ етарли даражада қизиди ва бўғирсоқ қовурса бўлади. Фақат кучли олов бўғирсоқ қовуриш учун тўғри келади!”, - дейди Альжанова.

Бу видеодаги “қуёшли бўғирсоқлар” эса Бекзада аяни кулдирди.

“Кулгили хазил! Ўйлайманки, буни кўрган кўплаб аёллар оиласини хурсанд қилиш мақсадида бўғирсоқ тайёрлаш учун хамир қоришса керак. Бу яхши, ҳаммага маълумки, уй бекалари ўзлари нон тайёрлайдиган уйларда, бўғирсоқ эса дастурхонимиздаги нонимиз, ҳар доим оилавий хотиржамлик ҳукм суради”, - деб маслаҳат берди.

Янгиликлар лентаси
0