Тошкентдаги Бек Тўпи бозорида ёнғин содир бўлди

© Sputnik / Варвара Гертье / Медиабанкка ўтишСоревнования по ликвидации последствий ДТП в Иванове
Соревнования по ликвидации последствий ДТП в Иванове - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Бек Тўпи бозорида қурилиш материаллари омборхонаси ёниб кетди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Тошкентдаги Бек Тўпи бозорида ёнғин содир бўлди деб хабар қилмоқда ИИББ.

“Бугун 27 июн соат 16.14да Чилонзор туманидаги Тошкент Ҳалқа йўлида жойлашган “Бектўпи қурилиш” МЧЖ омоборхонасида йирик ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар етиб келди,"- дейилган хабарда.

Ўт ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойига бир неча дақиқа ичида етиб келишиб, ишга киришишди. Соат 16:28да ёнғин чекланди ва соат 16:52да бутунлай бартараф этилди.

Ёнғинда қурбонлар ва жароҳат олганлар бўлмади.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида майдони 200 м2 бўлган омборхона ёниб кетди. У ерда обой, ламинат каби қурилиш материаллари сақланган. Ёнғин етказган зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0