Расмий маросимда тўсатдан Меркелни қалтироқ тутди – видео

© REUTERS / Reuters TVАнгела Меркель во время встречи с президентом Германии
Ангела Меркель во время встречи с президентом Германии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер қабул маросимида Меркелни қалтироқ тутди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Расмий тадбир давомида навбатдаги сафар Германия канцлери Ангела Меркелнинг тоби қочди. Бу ҳақда РИА Новости N-tv телеканалига асосан хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер қабул маросимида Меркелни қалтироқ тутди. Таъкидланишича, канцлерга сув таклиф қилинди, бироқ уни рад этди.

Германия ҳукуматининг баёнотига кўра, Меркель ўзини яхши ҳис этмоқда ва Японияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда.  

Ўтган ҳафтада Берлинда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида Германия канцлери Ангела Меркелнинг мазаси қочганди.

Икки давлат раҳбарлари қизил гиламда турганда тўсатдан Меркелни қалтироқ тутиб, бир дақиқа ичида қўллари ҳолатини кўп марта ўзгартирганди.

Янгиликлар лентаси
0