ХОҚ боксни эмас AIBAни Олимпиада дастуридан чиқарди

© МОКГолосование в МОК
Голосование в МОК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилда Токиода бўлиб ўтадигаган Олимпиада AIBA иштирокисиз ўтказилади. У ерда иштирок этадиган боксчиларни ҲОҚнинг ўзи танлаб олади.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Чоршанба куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган мажлисда, Халқаро Олимпиада қўмитаси Халқаро бокс федерациясини (AIBA) 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада иштирокчиси мақомидан маҳрум қилди. Федерация мақоми Олимпиададан кейин қайта кўриб чиқилади, дейилган ХОҚ расмий хабарида.

Президент AIBA Гафур Рахимов прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
AIBA президентлигига сайланган Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

Шу билан бирга, Токио Олимпиадасида бокс спорт тури бўйича мусобақалар сақланиб қолади. Фарқи шундаки - у ерда иштирок этиш учун AIBA томонидан ташкил қилинган мусобақалар натижалари ҳисобга олинмайди. МОҚ махсус қўмитаси томонидан боксчилар орасида алоҳида саралаш мусобақалари ташкил қилинади. 

Ушбу қарор бундан бироз олдин Халқаро кураш федерацияси (FILA) президенти ва  МОҚ раҳбарияти ваикли бўлган Ненад Лалович AIBAнинг сўнгги йиллардаги фаолиятини ўрганиб чиқиб у ҳақда тайёрлаган ҳисоботи натижасига кўра қабул қилинган.

Лалович ҳисоботида, хусусан, AIBA томонидан сўнгги йилларда йўл қўйилган бир қатор молиявий камчиликлар - ташкилотнинг 16 миллион қарзи борлиги, судьялик муаммолари, баҳсли қарорлар, этика масалари ҳамда AIBA раҳбариятига тайинланаётган номзодлар муаммолари қайд этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0