Тошкент ҳокими ноқонуний дарахт кесувчиларни тутиб олди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишТопор, воткнутый в пень
Топор, воткнутый в пень - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноқонуний дарахт кесувчилар "ягона ойна" орқали 61 минг сўм эвазига 20та дарахт кесишга рухсат олишган.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Тошкентда бир гуруҳ ноқонуний дарахт кесувчи шахслар қўлга олинди, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

25 июн кечқурун Тошкент шаҳар ҳокими Алишер Навоий шоҳ кўчасидан ўтар экан, “Туркистон” санъат саройининг олд томонида дарахтлар кесилаётганига гувоҳ бўлади. Дарахт кесувчилардан рухсатнома сўралганда, улар қуйидги ҳужжатни тақдим этишган:

“Ягона оина” давлат хизматлари марказидан 61 минг сўм эвазига диаметри 70-80 сантиметр бўлган 20 та дарахтни кесиш учун олинган рухсатнома.

Воқеа жойига тезлик билан Юнусобод туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ИИББ ва прократура мутасаддилари  чақирилиб суриштирув ўтказилади. Натижада туман ҳокими ушбу дарахтларни кесишга рухсат бермагани маълум бўлади. 

В Ташкенте незаконно вырубили 198 деревьев - Sputnik Ўзбекистон
Соясиз боғ: Тошкентда қарийб 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ноқонуний ҳаракатга алоқадор гуруҳ қўлга олинган. Прократура назоратида соғлом дарахтларни кесиш бўйича аниқланган ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат муносабати билан, Тошкент ҳокимлиги барча фуқароларга  яна бир бора мурожаат қилиб, сиз ноқонуний дарахт кесилаётганининг гувоҳи бўлсангиз дарҳол 102 телефон рақами орқали ИИББга ҳамда +71 210 01 63 рақами орқали Тошкент шаҳар ҳокимлигига қўнғироқ қилишларини сўраган.

Янгиликлар лентаси
0