Олимлар қаҳва қандай қилиб озишга ёрдам беришини маълум қилишди

© pixabayЧашка кофе
Чашка кофе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар кофеин инсон танасида қўнғир ёғ тўқималарини ишлаб чиқаришни тезлаштиришини аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Буюк Британиянинг Ноттинҳем университети олимлари қаҳва истеъмол қилиш ортиқча вазндан халос бўлишга кўмаклашишини маълум қилишди. Бу ҳақда Scientific Reports журналида мақола чоп этилган.

Мутахассислар қаҳва таркибида бўлган кофеин инсон танасида қўнғир ёғ тўқималарини ишлаб чиқаришни тезлаштиришини аниқлашди. Айнан ёғнинг бу тури калорияни йўқ қилишга ёрдам беради ва иссиқлик ишлаб чиқаради.

Врач измеряет диаметр живота, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қандай қилиб қоринни йўқотса бўлади: олимлар энг самарали усулни аниқлади

Семизликдан азият чекаётган кишилар организмида кўпинча қўнғир ёғ оқ ёғ тўқималарига қараганда анча кам миқдорда бўлади.

Қўнғир ёғнинг вазифаси максимал равишда келиб тушган энергияни тезроқ йўқ қилиб, уни иссиқликка айлантиришдан иборатдир. Унинг фаоллиги ошиши организмга қондаги шакар миқдорини яхшироқ назорат қилишга ёрдам беради.

Олимлар ўтказилган тадқиқотда кўнгиллиларга бир чашка қаҳва ичишни таклиф қилишади ва махсус асбоб ёрдамида қўнғир ёғ тўпланган жойлардаги тери ҳароратини ўлчашади. Маълум бўлишича, қаҳва ичгандан сўнг 30 дақиқа ўтиб, қўнғир ёғ тўпланган тери устидаги ҳарорат кўтарилган.

Блюда - Sputnik Ўзбекистон
Доимий очлик ҳисси қайси хавфли касаллик аломати?

Тадқиқот сўнггида мутахассислар қаҳвани меъёрида истеъмол қилиш қўнғир ёғ фаоллигини кучайтириши ҳақидаги хулосага келишди. Бу эса ўз навбатида қондаги шакар миқдорини тартибга солиш ва озишга ёрдам беради.

Инсон организмида икки хил: оқ ва қўнғир ёғ тўқималари мавжуд. Оқ ёғ тўқимаси бу калориялар захираси хисобланади. Кўнғир ёғ  тўқимаси эса иссиқлик ажратиб чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Sputnik колумнистининг шахсий озиш тажрибаси ҳақидаги мақоласи чоп қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0