ИИВ: янги қонун собиқ маҳбусларга "ҳаётни оқ саҳифадан бошлаш" имконини беради

© Sputnik / Александр Солодков / Медиабанкка ўтишИлья Фарбер условно-досрочно освобожден из СИЗО
Илья Фарбер условно-досрочно освобожден из СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қамоқдан чиққан шахслар эркин яшай оладими? Уларни жамиятга қайтариш борасида-чи, қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон материалида ўқинг.

Ўзбекистонда собиқ маҳбуслар устидан маъмурий назорат кучайтирилди. Мисол учун, эски қонун бўйича уларга нисбатан 4та чеклов амал қилган бўлса, янгисида бу биттага кўпайди. Бироқ, ИИВ расмийлари, янги ҳужжат моҳияти - собиқ маҳбуслар устидан назоратни кучайтириш эмас, балки улар эркинлигини кенгайтиришдан иборат, дея айтишмоқда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваАбдувохид Исмаилов, представитель МВД
ИИВ: янги қонун собиқ маҳбусларга ҳаётни оқ саҳифадан бошлаш имконини беради - Sputnik Ўзбекистон
Абдувохид Исмаилов, представитель МВД

2019-йилнинг 2-апрелида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат" тўғрисида янги қонунни имзолади. Ушбу қонуннинг 17 йил олдин қабул қилинган ҳужжатдан фарқли жиҳатлари ҳақида Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов Sputnik Ўзбекистон мухбирига сўзлади.

Собиқ маҳбуслар эркин ҳаётда ўз "мураббийига" эга бўлади

Исмоиловнинг айтишича, жазони ижро этиш муассасасидан чиққан ҳар бир шахс ўз ҳаётини "оқ саҳифадан" бошлаши учун Ўзбекистонда имконият етарли. Ички ишлар органи ходимларининг асосий вазифаларидан бири эса бундайларга ёрдам беришдир. Шу боис, янги қонунда Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг вазифалари, ҳақ-ҳуқуқлари аниқ белгилаб берилган.

Глава Управления по связям с общественностью и СМИ МВД Республики Узбекистан генерал-майор Кутбиддин Бурханов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда собиқ маҳбусларнинг 88 фоизи иш билан таъминланди - Қутбиддинов

Хусусан, профилактика инспекторлари қамоқдан озод қилинган шахсларнинг суд томонидан (масофага қараб) белгилаб берилган муддатда яшаш жойига етиб келганлиги, етиб келган кундан бошлаб, 3 кун ичида рўйхатдан ўтказилганлиги, ички ишлар органи томонидан қайта жиноят (ёки ҳуқуқбузарлик) содир этмаслик тўғрисида огоҳлантирилганлиги, ишга жойлашганлиги, маълум яшаш жойига эга бўлганлиги ҳамда соғлигига оид масалаларда назорат олиб боради.

Профилактик тадбирларга қарамасдан, бир йил давомида икки марта маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ички ишлар органлари тақдимномасига асосан суд томонидан 6 ойдан 1 йилгача маъмурий назорат ўрнатилади.

Агар маъмурий назорат ўрнатилган даврда шахс суд томонидан белгиланган чекловларга риоя қилмайдиган бўлса, бу унга нисбатан Жиноят Кодексининг 226-моддасига биноан жиноий иш қўзғатилиб, унинг жазога тортилишига сабаб бўлади.

Инсонпарварлик маҳбуслари

Янги қонунда маъмурий назорат остига тушадиган шахслар тоифасига "ўта хавфли рецидивистлар" деган банд қўшилган. Бошқа давлатларда оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган шахслар ҳам жазони ижро этиш муассасаларининг ўзида маъмурий назорат ўрнатиладиган алоҳида тоифадаги шахслар қаторига киритилган.

Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда хорижий маҳбуслардан энг катта қисми ўзбекистонликлар ташкил этади

Яъни тузалиш йўлига кирмаган бу шахслар устидан жазони ижро этиш муассасаларидан чиққандан кейин ёки жазони ижро этиш муассасаларининг ўзида суд органи томонидан маъмурий назорат ўрнатилади. Қамоқдан озод қилинган шахс билан якка тартибдаги профилактик тадбирларни амалга ошириш мақсадида, унинг яшаш жойидаги ички ишлар органларига хат юборилади. У ерда профилактика хизмати собиқ маҳбуснинг яшаш тарзи устидан назорат олиб боради ҳамда суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилинишини назорат қилиб боради.

Айтганча, аввалги қонунда алоҳида назоратда турадиган шахсларга суд томонидан белгиланган чекловлар 4та бўлган бўлса, янги ҳужжатда улар биттага кўпайди. Хусусан, бешинчи чеклов тариқасида маъмурий назоратда турадиган собиқ маҳбусларга белгиланган/белгиланмаган жойларда алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилишни чеклаш киритилган.

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган шахсларнинг қамоқдан чиққандан кейин яшаш жойига етиб бормаслик ҳолатлари (ёки назорат ўрнатилган пайтлари чет элга чиқиб кетиши), суд чекловида маълум белгиланган ҳудуддан чиқиб кетмаслик белгиланган бўлса-да, рухсат олмасдан ўша ҳудудлардан сабабсиз чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлгани учун бундайларга нисбатан қидирув эълон қилиш тартиби ҳам янги қонунда белгилаб берилган.

Собиқ маҳбуслар ҳақ-ҳуқуқлари

Агар собиқ маҳбус белгиланаётган чекловлардан норози бўлса, адвокат ёллаб, бу борада ўз норозилигини билдириши мумкин. Ҳар ҳолда янги қонунда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқлари шуни назарда тутади.

Қонунда шунингдек, маъмурий назоратдаги шахснинг ўзи, иш жойи (коллективи), яшаётган маҳалласи илтимосномасига биноан унинг муддатдан олдин тузалиш йўлига кирганлигини инобатга олиниб маъмурий назорат муддатларини қисқартириш масалалари ҳам белгилаб берилган.

Фақат... "тузалишни" хоҳлашмаяпти

Маъмурий назорат тўғрисидаги янги ҳужжатнинг қабул қилинишига собиқ маҳбуслар томонидан содир этилган жиноятлар фоизи ҳатто ўн йил давомида деярли ўзгаришсиз қолганлиги сабаб бўлди, дейди Исмоилов.

Пресс-конференция МВД РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ республикада жиноятчилик кескин камайгани ҳақида баёнот берди

Хусусан, республикада 5 ойлик таҳлиллар натижалари айрим жиноятларнинг 30%, ҳатто 60%гача қисқарганлигини кўрсатган бўлса, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар томонидан такроран жиноят қилиш ҳолатлари фоизи кутилган ўзгаришни бермаган. Жиноятлар содир этилиши кўрсаткичи 10-12 фоиз атрофида қисқарган, холос.

Мисол учун, республикада 5 ой давомида 4633 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушадиганлар ИИВ томонидан ҳисобга олиниб, улар билан тегишли тартибда, якка ва умумий тартибда профилактик-огоҳлантирув тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Ички ишлар органларида ҳисобда турган 11 236 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчиларнинг 5456 нафари (65,7 %и)га қонунда белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмаганликлари учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларининг қарорлари билан маъмурий назорат ўрнатилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: жиноятчиликка қарши курашишда ҳалигача эскича ишлаш тизимидан воз кеча олмаяпмиз

Шу билан бирга, назорат остидаги шахсларнинг суд органлари томонидан белгиланган маъмурий чекловларга риоя қилмаганликлари учун уларнинг 1622 нафари маъмурий, 131 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

Албатта, қилган қилмиши учун жазони ўтаган шахсга "маъмурий назорат" кўринишидаги такрорий жазонинг нима кераги бор, деган ҳақли савол туғилади.

ИИВ вакилларига кўра, бу тарзда такрорий жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мумкин.

Майли, маъмурий назорат керакли ва зарур амалиёт бўлақолсин. Шусиз "нарёқда" тажриба орттириб келган, тинчлик ҳаётига кўникмаган ва панжара ортидаги ўзи амал қилиб, мутлақ ҳақ деб билан қоидаларни озодликдаги ҳаётга тадбиқ эткиси келиб, эркинликдан довдираб қоладиганлар кўплаб топилиши мумкин. Маъмурий назорат уларни масъулиятни, назоратни ҳис этишга ундайди.

Бироқ шу ўринда бошқа бир савол ҳам туғилади: республикада 5 ой давомида маъмурий назоратдагиларнинг 131 та нафари жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, демак, ушбу қонуннинг ўзи жиноят кўпайишига сабаб бўлмаяптими?

Бу ҳолатда кўнгилга тасалли берувчи бир нарса бор: ҳар ҳолда "ўтириб" чиққанлар жиноят қилишлари керак бўлса, уям маъмурий назорат қоидасини бузиш бўла қолсин...

Янгиликлар лентаси
0