ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Швейцария Ўзбекистонга 130 миллион (133 миллион доллар) швейцария франкини қайтариб беради. Бу ҳақда Швейцария бош прокуратура хабар қилди.
Ўтказилган терговлар асосида олиб қўйилган маблағлар Ўзбекистоннинг йўқотилган активлари деб тан олинди ва Ўзбекистонга қайтариб берилади.
Бу маблағлар ноқонуний йўл билан олингани ва кейинчалик чет элда, кўп қисми Швейцарияда “ювилгани” аниқланди.
Маблағларга бир неча йил муқаддам тақиқ қўйилган. Олти йилдан ортиқ муддат юритилган жиноий иш доирасида жами 784 миллион доллар музлатилган. Қолган маблағлар ҳалигача музлатилган ҳолатда турибди.
Бундан аввал Гулнора Каримованинг активларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича халқаро шериклар билан биргаликда ишларни давом эттираётганини маълум қилинганди. Тошкент 12 давлатда, шу жумладан Россияда Каримованинг бойликларини ҳибсга олиш ташаббуси билан чиққан, уларнинг умумий миқдори 1,5 миллиардан зиёд.