Самвел Бабаян “Локомотив” бош мураббийи сифатида қизғин машғулотларни бошлаб юборди

© Instagram / Lokomotiv (Tashkent)Бабаян официально представлен в качестве главного тренера "Локомотива"
Бабаян официально представлен в качестве главного тренера Локомотива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бабаян қўли остида дастлабки машғулот қизғин руҳда кечди. Футболчилар машғулотда астойдил ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб футболчилари янги мураббий қўл остида дастлабки машғулотни ўтказишди. Бу ҳақда “Локомотив” матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, “Локомотив” Суперлиганинг 12-турида “Динамо”га имкониятни бой бергач, клуб мураббийлар штабида ўзгариш рўй берган. Шу пайтгача асосий жамоага устозлик қилиб келган Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилган.

Хабарда Бабаян қўли остида дастлабки машғулот қизғин руҳда кечгани, футболчилар машғулотда астойдил ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишгани қайд этилган.

Главный тренер сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Умрбод ўзбек футболидан четлатилган Бабаян яна бош мураббийликка қайтди

Умрбод ўзбек футболидан четлатилган Бабаян яна бош мураббийликка қайтиши бир ой олдин пайдо бўлганди. “Темирйўлчилар" раҳбарияти жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижасидан қониқиш ҳосил қилмаган ва бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилгани ҳақида миш-мишлар болалаганди. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланланиши ишонч билан қайд этилганди.

Бугунги кунга келиб бир ой олдин урчиган хабарлар ўз тасдиғини топди ва Самбел Бабаян расман “Локомотив” бош мураббийи сифатида қизғин машғулотларни бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани учун мураббийлар таркиби бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганди. Кейинчалик футболчиларнинг ҳужжатларини ўзгартириш ва ўз манфаатларини миллий жамоа манфаатларидан устун қўйгани учун Бабаян умрбод ўзбек футболидан четлаштирилганди. Лекин кейинчалик маълум бўлишича, Бабаяннинг дисквалификацияси у эълон қилинганидан икки ҳафта ўтиб бекор қилинган бўлган. Жорий йилнинг февраль ойида Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” профессионал футбол клуби президентига маслаҳатчи этиб тайинлангани маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0