ИИВ пенсионер ўқитувчини собиқ ўқувчилари калтаклагани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

© Sputnik Sputnik / Табылды Кадырбековкулак, архивное фото
кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиш мақсадида фуқаро Ҳасанова Мунавваранинг яшаш уйига боришган. Озиқ-овқат дўкони ёпиқ эканлигини кўра била туриб, спиртли ичимлик сотишини сўраб, катта жанжал кўтаришган.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. ИИВ ижтимоий тармоқларда Узун туманида пенсия ёшидаги ўқитувчи собиқ ўқувчилари томонидан калтаклангани ҳақида тарқаган хабарни ўрганди.

Маълум бўлишича, 9 июнь куни Сурхондарё вилояти Узун тумани “Чақар” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳасанова Мунавварани маҳалладошлари, яъни шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Қ.С. ва Ю.Ж.лар уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида Узун тумани Ички ишлар бўлими Навбатчилик қисмига Узун тумани тиббиёт бирлашмасининг тиббиёт хабарномаси келиб тушган. Мазкур хабарнома шу куннинг ўзида рўйхатга олинган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатларига кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 21.30 ларда “Чақар” маҳалласида яшовчи ўша икки фуқаро спиртли ичимлик истеъмол қилиш мақсадида Ҳасанова Мунавваранинг яшаш уйига боришган.

Унинг яшаш уйи олдида жойлашган, фаолияти 2018 йил декабрь ойидан буён тўхтатилган озиқ-овқат дўкони ёпиқ эканлигини кўра била туриб, спиртли ичимлик сотишини сўраган. Унинг ўғли билан тортишиб турганлигини эшитиб, Ҳасанова Мунаввара уйидан чиқиб келган.

М.Ҳасанова уларга дўкон ёпиқ эканлигини тушунтириб, кетишларини сўраган вақтда фуқаро Ю.Ж. М.Ҳасанованинг юзига бир маротаба қўли билан мушт тушириб, унга тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган  бўлиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарда текширув натижалари юзасидан қўшимча хабар берилиши қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0