Душанбеда уч ўсмир 6 ёшли қизчани ёқиб юборди: президент вазиятни ўз назоратига олди

© Sputnik / Табылды Кадырбековмужчина держит девочку за плечо
мужчина держит девочку за плечо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч нафар ўсмир ўз уйи олдида дугоналари билан ўйнаётган олти ёшли Осия Зулфоновани тўсиқ тўрига боғлаб қўйиб, ёқиб юборган. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбеда қизча билан боғлиқ бўлган вазиятни ўз назоратига олди.

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 6 ёшли қизчанинг ёқиб юборилиши билан боғлиқ ҳодисадан  ташвишда эканлигини баён қилди

Sputnik Тожикистон нашрининг ёзишича, Тожикистон давлат раҳбари соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Олимзода Насим Хожага жабрланган қизалоқни даволашни қаттиқ назоратга олишни топширган.

Воспитанники детского дома - Sputnik Ўзбекистон
Тил ожиз: 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди

Барчани ларзага солган бу мудҳиш ҳодиса 19 июнь куни Душанбе шаҳрининг Сино тумани ҳудудида рўй берган. Уч нафар ўсмир ўз уйи олдида дугоналари билан ўйнаётган олти ёшли Осия Зулфоновани тўсиқ тўрига боғлаб қўйиб, ёқиб юборган.Қизча тана қисмининг 65 фоизи куйган ҳолда шифохонага ётқизилган. Шифокорлар жабрдийданинг аҳволи ниҳоятда оғир деб баҳолашмоқда.

Мазкур жиноятни содир этишда гумон қилинган вояга етмаган уч нафар бола қўлга олинган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0