ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 26,60 сўмга кўтарилиб, 8 562,34 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 165,96 сўмга ошди ва 9 731,96 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 2,77 сўмга кўтарилди ва 135,34 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.