Болаларни боғчага қабул қилишда айрим хизматлар вақтинча тўхтатилди

© Пресс-служба министерства народного образования РУзДети в детском саду
Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ишлар тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. 2019 йил 1 июлга қадар “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш” ва “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш” давлат хизматларини кўрсатиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Очередь. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ота-оналар ДХМ орқали болаларини мактабга жойлаштира олишмади

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари агентлигига мактабгача таълим муассасалари тизимидаги навбатлар позициялари ўзгариши билан боғлиқ бир нечта мурожаатлар келиб тушди.

Мактабгача таълим вазирлигининг расмий мурожаатига биноан, мактабгача таълим бошқариш тизимини такомиллаштириш учун имтиёзи бор болаларни электрон навбатга қўйишда махсус ҳисобга қўйиш ва мониторинг қилиш тизими жорий этилмоқда.

"Ушбу ишлар тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилмоқда", - дейилади хабарда.

Шу боис, 2019 йил 1 июлга қадар электрон навбат Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан қайта тикланади.

Янгиликлар лентаси
0