Россияда шаръий никоҳлар ягона ахборот базаси ташкил қилинади

© AP Photo / STR Мусульманская девушка в магазине у свадебного платья
Мусульманская девушка в магазине у свадебного платья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаръий никоҳларнинг ягона ахборот базасини ташкил қилиш - яширин никоҳлар муаммосини ҳал қилиш мумкин - Москва муфтийси.

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Россияда мусулмонлар орасида тузилаётган яширин никоҳлар муаммосини ҳал қилиш чоралари қидирилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости. Ушбу муаммо 21 июн куни бўлиб ўтган Россия Федерацияси Мусулмонлар диний бошқармаси мажлиси ва  Муфтийлар кенгашида муҳокама қилинди.

Россия Муфтийлари фикрига кўра – шаръий никоҳларнинг ягона базасини ташкил қили орқали яширин никоҳлар муаммосини ҳал қилиш мумкин.

“Шуни афсус билан қайд этиш лозимки, Россияда яширин никоҳлар муаммоси бор. Мусулмон динига мансуб қиз бола, бировнинг иккинчи ёки учинчи хотинига айланиб қолиши мумкин. Бундай вазиятда албатта жанжал келиб чиқади”, - дейди Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов.

Муфтий айтишига қараганда аксарият ҳолларда яширин никоҳлар ислом қоидаларига тўла мувофиқ равишда тузилмайди. Ёш келин-куёв ота-онаси ва яқинларининг розилигисиз ва уларга хабар бермаган ҳолда никоҳдан ўтади. Эркак киши эса, биринчи ёки иккинчи никоҳда эканлигини ўзининг олдинги хотинлари ҳақида хабар бериши шарт.

Молодожены в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши тенглаштирилади

Мусулмони динида оила қуриш қоидалари осон бўлгани учун, кўпчиллик уни ўз фойдасига ҳал қилади. Яъни иккинчи ёки учинча маротаба оила қураётганлар ўзларининг бошқа оиласи борлигини яширади.

“Афсуски Москвада бундай ҳолатлар тез-тез учрамоқда. Бу ерга ишлаш учун келган хорижий фуқаролар, биринчи оилага хабар бермаган ҳолда иккинчи ёки учинчи оила ташкил қилишмоқда. Бундай тартибсизликда оила қуриш масаласи хавотирга солади”, - дейди Москва муфтийси.

“Биз ушбу йўналишда ишлаяпмиз, шаръий никоҳларнинг ягона базасини ташкил этиш ушбу муаммонинг ечими бўлиши мумкин”, - деди Аляутдинов.

Шаръий никоҳда дастлаб келин ва куёв розилиги олинади, кейин уларнинг ота-онаси, оила бошлғи ёки қаровчисининг розилигини олиш керак. Келинга тўй совғаси бериш, никоҳ удумини амалга ошириш ва ундан кейин меҳмонларни тўйга таклиф қилиш керак. Шундай қилиб никоҳнинг кўплаб гувоҳлари пайдо бўлади.

Шундай бўлсада, муфтий аёлларга ўз келажаги ва хавфсизлиги учун, никоҳ муносабатларини дастлаб ЗАГСда рўйхатдан ўтказишни маслаҳат беради. Шунда келажакда никоҳда пайдо бўладиган болалар ижтимоий ҳимояланган бўлади.

Янгиликлар лентаси
0